• Вт. Дек 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонликлар ўқиш учун асосан қайси давлатга бораётгани маълум бўлди – Dunyouzbeklari.Com


Ўзбекистонликлар ўқиш учун асосан қайси чет давлатга бораётгани маълум бўлди.

9 ойда 30 мингдан ортиқ талаба ўқиш учун хорижга борди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 30,4 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида чет элга борган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 952 нафарга ёки 3,2 фоизга ошган.

Қуйида давлатлар кесимида маълумот келтирилган:

  • Тожикистон — 11 409 нафар;
  • Россия — 7 301 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 2 845 нафар;
  • Туркия — 2 195 нафар;
  • Жанубий Корея — 1 839 нафар;
  • Қозоғистон — 1 372 нафар;
  • Буюк Британия — 693 нафар;
  • Хитой — 672 нафар;
  • АҚШ — 486 нафар;
  • БАА — 295 нафар;
  • Бошқа давлатлар — 1 292 нафар.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *