“Чинор” ЙПХ масканида 9 ноябрь куни соат 18:30 ларда пиротехника воситалари олиб кетаётган юк автомобили тўхтатилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи 1981 йилда туғилган А.Н. бошқарувидаги MAN юк автомобили тўхтатилиб текширилди.
Натижада, юкхонасида 36 та “Волк”, 35 та “Самарканд”, 48 тадан “Британик” ҳамда “Трения” ва 38 та “Соловей разбойник” номли пиротехника воситалари олиб кетилаётгани аниқланган.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи А.Н. ва аниқланган пиротехника воситалари Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимларига топширилган.
Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудига 2021–2023 йилларда 300 мингдан ортиқ пиротехника буюмлари ноқонуний олиб кирилгани ҳақида хабар берилганди.