• Пн. Дек 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Терговчилар асоссиз қўйган айбловлар учун жавоб бериши керак – Олий суд раиси


Олий суд раиси ва адвокатлар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда суд тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.

Олий суд раиси, жумладан, терговчиларнинг айблов хулосаларида Жиноят кодекси моддалари асоссиз қўйиб ташланаётганини танқид қилди.

«Неча йиллардан бери бу муаммо бор. Терговга қулайи, айбловларни «букет» қилиб, шишириб судга чиқарсада, ана ундан кейин суд унинг ишини тозалаб берса.  Ўзи ҳам билади нотўғри қилаётганини. Олдин қўшимча терговга қайтариш бор эди. Терговчи бир нечта моддаларни ё оғирроғини қўйиб чиқарардики, жуда бўлса, қайта квалификация қилишаверади деб.

Лекин бугунги кунда ҳам бу нарса тўхтагани йўқ. Ҳисоботларда кўряпмиз, қанчадан-қанча одам судда оқланяпти, терговда асоссиз қўйилган айбловлар судлар томонидан чиқариб ташланяпти.

Агар бундай ҳолатларга судлар ҳусусий ажрим орқали ўз вақтида муносабат билдирмас экан, тергов тўғриланмайди. Улар сезиши керак. Илгари терговга қайтарилган ишлар бўлса, терговчилар жазога тортилар эди, жазосиз қолмас эди улар…

Бу масалада ҳақиқатдан ҳам, хусусий ажрим чиқариш йўллари орқали, уларни (терговни) озгина бўлсада, масъулиятини сезадиган даражага олиб чиқишимиз керак», – дейди Олий суд раиси.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *