• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади” — НАТО собиқ қўмондони


НАТО собиқ қўмондони Жеймс Ставридис уруш Россия президенти Владимир Путин Украинанинг 20 фоизини босиб олиши билан якунланишини прогноз қилмоқда. Бу ҳақда Неwсweek хабар берди.

Фото: AP Photo

Ставридис АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп урушни 24 соат ичида тугатиши мумкинлигини ҳам ижобий баҳолади.

Умид қиламанки, у (Трамп) буни амалга оширади, ҳар икки томонга музокаралар столига ўтиришлари учун босим ўтказади ва бу Корея урушининг тугашига ўхшаб кетади. Афсуски, Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини, ҳозирда ўзи эгаллаб турган қисмини қўлга киритади, лекин Украинанинг қолган 80 фоизи, яъни барча ресурслар ва аҳолининг катта қисми демократик ва эркин бўлиб қолади, деди Ставридис.

Шунингдек, у Украина НАТОга аъзолик йўлидан кетиши, эҳтимол, бу 3-5 йил ичида амалга ошишини айтди.

Бу дунёдаги энг ёмон натижа эмас, деди у.

Ставридиснинг фикрича, Украина Европа Иттифоқига ҳам аъзо бўлиши мумкин, чунки иттифоқ Россиянинг босқинига қарши курашда ёрдам бериш учун Украинага миллиардлаб доллар сармоя киритган.

Путин Украинанинг бу қисмини ёмон кўради, худди украинлар ҳам Путин уларнинг мамлакатининг 20 фоизини назорат қилишини ёмон кўргани каби. Аммо бу музокаралар масаласи, деди истеъфодаги адмирал.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *