• Пн. Дек 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби Остон Ўрунов ўрнига “Нефтчи” аъзосини чақирди


Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Қатар ва Шимолий Кореяга қарши баҳсларда иштирок этади.

Фото: ЎФА

Аввалроқ Остон Ўрунов жароҳатидан тикланаётгани боис бу галги йиғинда иштирок этмаслиги хабар қилинганди.

Мураббийлар штаби томонидан унинг ўрнига “Нефтчи” футболчиси Азизбек Амонов жалб этилди. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз бугун тунда Доҳага йўл олади. Қатар — Ўзбекистон учрашуви 14 ноябрь Тошкент вақти билан 21:15 да “Жассим бин Ҳамад” стадионида старт олади.

Шунингдек, 19 ноябрь куни Шимолий Кореяга қарши баҳс бўлиб ўтади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *