Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳи таклифига биноан Ар-Риёд шаҳрига жўнаб кетди.
Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 11 ноябрь куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Ар-Риёд шаҳрида навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Аввалроқ 12-13 ноябрь кунлари Ўзбекистон етакчиси Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига кўра БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (CОП29) тадбирларида қатнашиши хабар қилинганди.