• Пн. Дек 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда 23 ёшли йигит нотаниш аёлга жинсий аъзосини кўрсатди – Dunyouzbeklari.Com


Тошкентда нотаниш аёлга жинсий аъзосини кўрсатган 23 ёшли йигит 15 суткага қамалди. У дастлаб кўп қаватли уйдаги хонадон эшигини таққилатиб, вақтни сўраган.

Тошкентда нотаниш қизга жинсий аъзосини кўрсатган йигитга нисбатан ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати маълум қилди.

Иш ҳужжатларига кўра, 23 октябрь куни 23 ёшли Б.Б. кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирининг эшигини тақиллатган. Йигит эшикни очган аёлдан вақтни сўрамоқчи бўлган. У билмаслигини айтган. Шундан сўнг Б.Б. унга бақира бошлаган ва жинсий аъзосини кўрсатган.

Суд мажлисида йигит ўз айбини тан олиб, енгилроқ жазо беришни илтимос қилган. Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди Б.Б.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича айбдор деб топди. У 15 сутка қамоқ жазосига ҳукм қилинди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *