Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Кабар” агентлигига берган интервьюсида колониядаги фаол Мелис Аспековнинг “туҳматли” мурожаатларига жавоб бермаслигини айтди.
Сиёсатчига кўра, унинг “вовуллаётган итлар” гапига эътибор қаратишга вақти йўқ, чунки у ишини давом эттириши керак.
Мен олдин ҳам айтганман, жавоб ҳам бермайман, эътибор ҳам қаратмайман. Ҳар бир “вовуллаётган ит”га эътибор берсангиз, мақсадингизга эриша олмайсиз. Давлат ишлари билан шуғулланмай, ҳар бир қаллобга жавоб берадиган бўлсам, мамлакатни бу ботқоқдан қандай чиқариб оламан? Нима учун вақтимни беҳуда сарфлашим керак?, деган у.
Шунингдек, Жапаров Қирғизистон дунёнинг 30 та ривожланган мамлакати қаторига кириши, фуқароларнинг кўпчилиги ҳокимиятни қўллаб-қувватлаши муҳимлигини таъкидлади.
Илгари тармоқларда Садир Жапаровнинг собиқ тарафдори Мелис Аспековнинг видеолари тарқалган эди. Уларда фаол коррупцияга иқрор бўлган собиқ божхоначи Райимбек Матраимов, жиноятчи авторитет Камчи Колбаевнинг ўлдирилиши ва президент ҳақида сўзлаб берган. Шунингдек, Аспеков “Қумтор” кони ҳақида ҳам гапирган. У Centerra Gold билан тузилган битим Қирғизистон учун фойда келтирмаганини таъкидлаган.