Ўзбекистонда ЛГБТнинг ҳар қандай тарғиботини тақиқловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмодқа.
Ўзбекистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмодқа. Бу ҳақда Миллий тикланиш партияси раиси Алишер Қодиров хабар берди.
АҚШ янги президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка отасининг ЛГБТ ҳақидаги сўзларини Х тармоғига жойлаган.
«Фарзандларимизга ноўрин жинсий алоқа ва трансгендер ташвиқотини ўргатадиган барча мактабларни федерал молиялаштиришни тўхтатаман», деган Дональд.
Алиш Қодиров бу воқеага «Хасталикнинг ўчоғида ўзгариш. Бу яхши», дея фикр билдирди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда ЛГБТнинг ҳар қандай тарғиботини тақиқловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.