“Барселона” жамоаси ҳужумчилари Ламин Ямал ҳамда Левандовски жароҳат сабаб бир нечта ўйинларни ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 11 ноябрь, душанба куни эрталаб ўтказилган тиббий кўрикда Ямалнинг ўнг оёқ тўпиғида жароҳат борлиги аниқланди.
Испаниялик ёш футболчи 2-3 ҳафтага сафдан чиқиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Роберт Левандовскининг бел қисмида муаммо бор. Хабарга кўра, ҳужумчи ўн кун жамоага ёрдам бера олмайди.
Маълумот учун, жорий мавзумда Ламин 15 та ўйинда 6 та гол урди, полшалик футболчи эса барча мусобақаларда 17 та гол урди.
Аввалроқ “Барселона” сўнгги 10 йилдаги Ла Лигадаги шахсий антирекордини такрорлагани ҳақида хабар берилганди.