“Ливерпуль” ҳимоячиси Трент-Александер Арнольд сон жароҳати туфайли 1-2 ҳафтага сафдан чиқди.
Англиялик футболчи АПЛнинг 11-туридан ўрин олган “Астон Вилла”га қарши баҳснинг 25-дақиқасида алмаштирилган эди. Футболчи тиззасидан жароҳат олган.
Арнольд 27 ноябрь куни Чемпионлар Лигаси доирасида “Реал Мадрид” ҳамда 1 декабрь куни АПЛ доирасида “Манчестер Сити”га қарши ўйинларга тайёр бўлиши кутилмоқда.
Трент-Александер Арнольд 24 ноябрь куни “Саутгемптон”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.