Янги чақириқ кенгаш депутатлари Ўзбекистон вилоятлари ва туманларида ҳокимларни қайта тасдиқлади
Кенгашларнинг янги сайланган депутатлари сайловдан сўнг Ўзбекистоннинг вилоят, туман ва шаҳарларида амалдаги ҳокимларни қайта тасдиқлади. Вилоят ҳокимлари кенгаш раҳбари лавозимини тарк этди.
Ўзбекистон Фаластиндаги урушда жабрланган болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёр — президент
Шавкат Мирзиёев араб-ислом саммитида Фаластин можаросида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва хавфсиз гуманитар йўлакларни таъминлаш БМТнинг доимий эътиборида бўлиши кераклигини таъкидлади ва мамлакат урушдан жабр кўрган фаластинлик болалар ва аёлларни даволаш учун қабул қилишга тайёрлигини билдирди.
АҚШ Федерал захира тизими раиси ишдан кетмаслиги ва Трамп уни четлата олмаслигини айтди
АҚШ Федерал захира тизими раиси Жером Пауэлл Дональд Трамп ундан ишдан кетишни талаб қилган тақдирда ҳам бундай қилмаслигини таъкидлади. Пауэлл, шунингдек, журналистларнинг «АҚШ президенти сизни ишдан олиши мумкинми», деган саволига қисқа қилиб «йўқ», деб жавоб берди.
Биткоин курси тарихда биринчи марта 80 минг доллардан ошди
Дональд Трампнинг АҚШ президентлик сайловидаги ғалабаси фонида биткоин курси ўсишда давом этмоқда. 11 ноябрь куни криптовалюта курси 81 минг доллардан юқорига кўтарилди. Трамп ўзининг сайлов кампанияси давомида АҚШни «сайёранинг крипто пойтахтига» айлантиришга ваъда берганди.
Навоийда ёнувчи сланецларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 8 млрд долларлик лойиҳа амалга оширилади. У ҳақда нималар маълум?
Навоий вилоятига ташриф чоғида президентга умумий қиймати 8 млрд долларга баҳоланган ёнувчи сланецларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳа тақдим этилди. Унда нефть, газ ва электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган. Аввалроқ, бу каби лойиҳа Сурхондарёда ҳам амалга оширилиши айтилганди.
Ўзбекистонда 11−17 ноябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Dunyouzbeklari.Com» шарҳи
Ўзбекистонда жорий ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари вирус ва бактерияларнинг фаоллашишига сабаб бўлувчи булутли ва ёғинли об-ҳаво кузатилади, туман тушиши бошланади. Ҳафта охирига бориб, ҳаво ҳарорати яна кўтарилади. Ҳафтанинг биринчи ярмида аҳоли магнит бўронларидан ҳам азият чекиши мумкин.
Нима учун Тошкентда реклама конструкциялари демонтаж қилинмоқда?
Тошкентда ташқи реклама объектларини демонтаж қилиш ўтган якшанба куни яна бошланди. Ишчилар нафақат баннерлар ва реклама конструкцияларини, балки муассасаларнинг пешлавҳаларини ҳам олиб ташлади. «Dunyouzbeklari.Com»га маълум бўлишича, бунга пойтахт ташқи рекламасининг янги дизайн-коди сабаб бўлган.
Ўзбекистонда ноябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?
Сўнгги йилларда ноябрь ойи нисбатан совуқроқ келиб, қиш олдидан, хусусан, Ўзбекистон энерготармоғини ҳам синовдан ўтказаётган эди. Аммо 2024 йилнинг ноябри нисбатан илиқроқ ва қуруқроқ кечиши кутилмоқда. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Dunyouzbeklari.Com» учун ноябрь об-ҳавоси бўйича шарҳ тайёрлади.
Фан олимпиадаларининг совриндорларига пул мукофотлари топширилди. Фото
Тошкентда 2024 йилги халқаро фан олимпиадаларида совриндор бўлган ўқувчилар ва уларнинг устозлари мукофотланди. Улар орасида салкам 200 млн сўм «ишлаб олган» ўқувчилар ҳам, шундай ўқувчилар шарофати билан 400 млн сўмдан кўпроқ мукофотни қўлга киритган ўқитувчилар ҳам бор. «Dunyouzbeklari.Com» репортажи.
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига келиб ҳаво ҳарорати кечаси ноль даражадан пастга тушади
Чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари деярли ҳамма жойда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…+2 даражагача тушиши кутилмоқда.
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилинади
«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти эндиликда ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари фақат электрон шаклда амалга оширилишини маълум қилди. Ушбу тартиб 1 декабрдан бошлаб жорий этилади.
Қозоғистонда об-ҳавонинг кескин совиши сабаб яна у ердаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилди
Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини яқин ҳафталарда кузатиладиган ноқулай об-ҳаводан огоҳлантирди. Агентлик йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўради.
Хорижга чиқиш паспортини почта орқали етказиб бериш тизими қандай ишлайди?
Президент хорижга чиқиш паспортини почта орқали етказиб бериш тартибини тасдиқлади. Бу хизмат (ID-карталарни почта орқали етказиб бериш каби) ўтган йилнинг кузида ишга туширилиши режалаштирилганди. 2023 йил январидан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномасини почта орқали олиш мумкин бўлди.
Yandex Maps`га Ўзбекистондаги диққатга сазовор жойларнинг 3D моделлари киритилди
Yandex Maps иловасида Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хива шаҳарларидаги диққатга сазовор жойларнинг 3D моделлари жойланди. Компания жами Ўзбекистондаги обидаларнинг 27 та уч ўлчамли моделини ишлаб чиқди.
Наманганда Damas темирйўлга чиқиб кетди ва поезд билан тўқнашди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
Наманганда Damas ҳайдовчиси тўхташ белгиларига амал қилмасдан, темирйўлни кесиб ўтишга уринди ва электровознинг юк вагонига урилди. У оғир жароҳатлар билан воқеа жойида ҳалок бўлди.
Тошкентда MMA бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Совриндорлар
Humo arena`да ўтган MMA бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ўсмирлар 18 та, ёшлар терма жамоаси эса 12 та медаль олди. Улар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Ғарб ОАВ Трампнинг Путин билан суҳбати ҳақида хабар берди. Кремль буни инкор этмоқда
АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди ва уни Украинадаги эскалациядан қочишга чақирди, деб ёзмоқда Washington Post. Кремль суҳбат бўлганини рад этмоқда.
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлат даромадига қайтарилди
Қозоғистонда яна 1 млрд долларлик активлар давлат даромадига ўтди, уларнинг эгалари бойликнинг қонунийлигини исботлай олмаган. Расмийлар маблағнинг спорт объектлари қурилишига сарфланишини маълум қилди.
Шигэру Ишиба Япония бош вазири бўлди
Япония Либерал-демократик партияси раҳбари Шигэру Ишиба иккинчи босқичда овоз бериш натижаларига кўра бош вазир этиб сайланди. 1 октябрда Ишиба сиёсатга «жамоатчиликнинг ишончи пастлиги» туфайли Фумио Кишиданинг ўрнига бош вазир лавозимига келганди ва ўшанда сайлов ўтказиш ниятини эълон қилганди.
PM2,5 зарраларини узоқ вақт қабул қилиш астмага олиб келади — тадқиқот
PM2,5 дисперсли заррачаларининг узоқ муддатли ингаляцияси астманинг ривожланиш хавфини оширади, бунинг болаларга таъсири анча кучлироқ, дейилади халқаро тадқиқот гуруҳи таҳлилида.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!