• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Испания сув тошқини қурбонларига ёрдам бериш учун яна 3,8 млрд евро ажратади


“Испания бош вазири Педро Санчес мамлакат шарқидаги вайронкор сув тошқинлари қурбонлари учун 3,8 миллиард евро миқдорида янги ёрдам пакетини эълон қилди”, дея хабар бермоқда Европа ОАВ.

Бир ҳафта олдин Испания ҳукумати 78 та муниципалитетга 10,6 миллиард евро ажратганди.

Фото: AP

Санчес зарар кўрган ҳудудларга ёрдам бериш учун “барча зарур механизмлардан” фойдаланишга ваъда берди. Унинг таъкидлашича, ҳукумат “жабрланган ҳудудларда одатий ҳаётни тиклаш” учун бу ишни давом эттиради.

“Ҳукумат барча зарур чораларни кўради, биз бу фожиадан кейин иқтисодий ва ижтимоий фаолликни тиклашимиз керак”, деди бош вазир.

Октябрь ойи охирида кучли ёмғир Валенсия автоном ҳамжамиятида ва қўшни вилоятларда сув тошқинларига сабаб бўлди. Бунинг оқибатида 220 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Испаниянинг кўплаб аҳолиси маҳаллий ҳокимиятни табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларга ёрдам кўрсатиш бўйича етарлича самарали чоралар кўрмаганликда айблади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *