Тадбиркор Луи Че-ву 7 ноябр куни 95 ёшида вафот этди. 1955 йилда К.Wah компаниясига асос солиб, у турли бизнес турларига эга кўпмиллатли конгломерат яратишга муваффақ бўлди.У Bloomberg маълумотларига кўра, умрининг охирига келиб, 14,5 миллиард доллар бойлиги билан Гонконгнинг энг бой одамига айланди.
Миллиардернинг ўлими ҳақида у асос солган ва кейинчалик директорлар кенгаши раиси бўлиб ишлаган Galaxy Entertainment Group Ltd. компанияси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотда Луи бизнесни ривожлантириш бўйича ўз қарашлари орқали компания учун муҳим рол ўйнаганлиги айтилади.
Galaxy Entertainment казино бизнесида дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Луи Че-ву уни Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди Макаода очди. 2013 йилда Bloomberg таъкидлаганидек, Луи Че-вунинг казино даромади 44,7 миллиард долларга етди — бу Лас-Вегас Стрипдагидан деярли етти баравар кўп.
Миллиардер 1929 йилда туғилган, Гонконгнинг японияликлар томонидан босиб олиниши сабабли мактабни ташлаб кетган ва 13 ёшида озиқ-овқат дистрибютори сифатида ўзининг биринчи бизнесини бошлаган.