• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Навоийдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди – Dunyouzbeklari.Com


Навоийда Nexia қарама қарши йўналишдаги автомобилга бориб урилди. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлган.

Навоийда 9 октябрь куни Nexia ва Exeed автомобиллари ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳодиса 9 ноябрь куни тахминан соат 16:00 да Навоий-Учқудуқ халқаро йўлида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, Nexia ҳайдовчиси ўз йўналишида ҳаракатланаётган бошқа транспорт воситасини қувиб ўтиш пайтида қарама-қарши йўналишдан келаётган Exeed билан тўқнашган.

Бунинг оқибатида бир киши воқеа жойида, иккинчиси эса шифохонада вафот этган. Ҳозирда ҳодиса бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *