Марказий ҳарбий округнинг «Фориш» тоғ полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари бошланди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Махсус-тактик ўқув машғулотларида икки давлат ҳарбий хизматчилари турли жанговар қуроллардан отиш, шартли аҳоли яшаш ҳудудида жанг олиб бориш, шунингдек, тактик ҳаракатларни таҳлил қилиш билан шуғулланади.