• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди


АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида Fox News видеолавҳаси репостини жойлади. Унда сайловдаги ғалабасидан сўнг Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонда суҳбатлашгани кўрсатилган.

Рўйхатда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу, Канада бош вазири Жастин Трюдо, Саудия Арабистони подшоҳлиги валиаҳд шаҳзодаси ва бош вазири Муҳаммад бин Салмон, Франция президенти Эммануэл Макрон, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳамда Украина президенти Владимир Зеленский бор.

Россия президенти Владимир Путин бу рўйхатда йўқ. 11 ноябр куни The Washington Post ўз манбаларига асосланиб Қўшма Штатларнинг сайланган президенти ва Путин ўртасида биринчи телефон суҳбати бўлиб ўтгани ҳақида хабар берганди. Кремл расмийси Дмитрий Песков газетанинг хабарини ёлғон дея, Трамп ва Путин ўртасида телефонда мулоқот бўлиб ўтганини рад қилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *