• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Наманганда поезд Damasни босиб кетди – Dunyouzbeklari.Com


Наманганда Damas поезднинг йўлига чиқиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Наманган вилояти Уйчи туманида ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа 9 ноябрь куни соат 10:20 атрофида Уйчи-Чортоқ темир йўл бекатлари оралиғининг 118 километрида, қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида содир бўлган. Аниқланишича, 63 ёшли ҳайдовчи Damas русумли автомашинани кесишмадаги тўхташ ишораси белгисига амал қилмай, ҳаракатда давом этган.

Оқибатда темир йўлда ҳаракатланиб келаётан тепловознинг юк вагонига бориб урилган.
Ҳодисада ҳайдовчи оғир тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *