• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Самарқандда эр аёлини кетмон билан уриб ўлдирди – Dunyouzbeklari.Com


Самарқандда 23 ёшли хотинининг бошига кетмон билан уриб ўлдирган эр 19 йилга қамалди. Воқеага аёл қошини бўягани учун келиб чиққан жанжал сабаб бўлган (видео).

Самарқандда 23 ёшли аёлини кетмон билан уриб ўлдирган эр 19 йилга қамалди. Бу ҳақда «Миллар» информацион дастурида маълум қилинди.

Видеодан кадр

Аниқланишича, ҳолат 2024 йил 14 июль куни соат 21:00 атрофида Ургут тумани «Ғойиб ота» маҳалласида содир бўлган. Оилавий келишмовчилик сабаб келиб чиққан жанжал ўлим билан тугаган. Марҳуманинг яқинларига кўра, жанжалга аёлнинг қошини бўягани сабаб бўлган.

Ҳозирда оиланинг 2 нафар фарзанди онасиз қолган. Эр суд мажлисида билмай қилган жинояти учун кечирим сўраган. Марҳуманинг отаси эса умрбод қамоқ жазоси талаб қилган. Судда йиғилган ҳужжатлар кўриб чиқилди. Айбланувчи Жиноят кодексининг 97 моддаси 2 қисми ж банди билан айбдор деб топилиб, 19 йилга озодликдан маҳрум қилинди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *