• Пн. Дек 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

БААга ҳайдовчилар жалб қилинади – Dunyouzbeklari.Com


БААга Ўзбекистондан ҳайдовчилар ишга жалб қилиниши кутилмоқда. Бу бўйича масъуллар учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва БАА ўртасида ишчи миграциясини ривожлантириш бўйича ҳамкорликдаги янги қадамлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Дубайдаги элчихонаси раҳбарияти DULSCO Group компаниясининг бизнес ривожлантириш директори Маҳди Муҳаммад билан учрашди.

Учрашувда мамлакатдаги ислоҳотлар, хорижий сармояларни жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш, фуқароларни қонуний тарзда хорижда ишлашга юбориш бўйича саъй-ҳаракатлар ва Ўзбекистондаги рекрутинг компаниялари ҳақида маълумот берилди.

Дубай рекрутинг бизнес гуруҳи Ўзбекистондан мутахассисларни БААда иш билан таъминлаш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди. Маҳди Муҳаммад 2023 йилда имзоланган ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш битими асосида тажрибали ҳайдовчиларни БААда ишга жойлаштириш имкониятини таъкидлади.

Учрашув якунида Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари ва Дубай рекрутинг бизнес гуруҳи ўртасида мутахассисларни ишга жалб қилиш бўйича ҳамкорлик битими лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолаш бўйича келишувга эришилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *