Хитойда 62 ёшли ҳайдовчи бир гуруҳ одамларни машинасида босиб кетди. Оқибатда 35 киши ҳалок бўлган, яна 43 киши жароҳатланган (фото).
Хитойнинг жанубидаги Гуандун вилоятида 62 ёшли ҳайдовчи одамлар устига қараб машинасини ҳайдади. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Маълум бўлишича, Чжухай шаҳар округида кўчада спорт билан шуғулланаётган бир гуруҳ одамларни автомобиль босиб кетиши оқибатида 35 киши ҳалок бўлган.
Яна 43 киши жароҳат олган. Полиция 62 ёшли ҳайдовчини ҳибсга олди. Ҳозирча бу ҳодиса тасодифий юз бергани ёки қасддан содир этилганига аниқлик киритмоқда. Тергов ишлари давом этмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: