• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Uzbekistan Airways Technicс ўзининг ташкил топганининг 100 йиллигини нишонламоқда


Uzbekistan Airways Technicс — Uzbekistan Airways акциядорлик жамиятининг тузилмасига кирувчи, ҳаво кемалари, двигателлар ва уларнинг қисмларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича асрга тенг тажрибага эга бўлимдир. 100 йил давомида 16 ходимли кичик устахонадан УАТ Марказий Осиёнинг етакчи авиатаъмирлаш корхоналаридан бирига айланди.

Бугун, 12 ноябрь куни, Uzbekistan Airways Technicс ўзининг ташкил этилганининг 100 йиллигини нишонламоқда. Шу муносабат билан Uzbekistan Airways раҳбарияти, Транспорт вазири Илҳом Махкамов, Транспорт прокурори Икром Наримов, ўнлаб йиллар давомида корхонада меҳнат қилган фахрийлар, мутахассислар ва авиакомпания ходимлари иштирокида тантанали тадбир ўтказилди.

“Умрга татигулик тарих” шиори остида ўтган тадбирда Uzbekistan Airways Technicсънинг узоқ йиллар давомида корхонада юқори профессионалликни намоён этган энг яхши ходимлари тақдирланди.

Uzbekistan Airwaysъдек катта оилага эга эканимиздан фахрланаман ва олдимизда турган барча вазифаларни шараф билан бажаришимизга ишонаман. Келгусида биз янада юқори марраларга интиламиз. Сўнгги йилларда корхонамиз ва умуман Uzbekistan Airways ривожи учун кўп ишлар амалга оширилди. Ҳурматли президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўра билиш қобилияти ва ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши туфайли, бугунги кунда биз янги имкониятлар ва муваффақиятларга тайёр бўлган ягона жамоа сифатида фаолият юритмоқдамиз, деди Uzbekistan Airways бошқаруви раиси Шухрат Худайкулов ўз нутқида.

Корхона жамоасига ўзининг самимий табрикларини Uzbekistan Airways Technicс МЧЖ директори ва бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари Умид Хусанов ҳам йўллади. У барча ходимларга жасоратли меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб, тинчлик, равнақ ва келгусидаги ишларида муваффақият тилади.

Юбилей кунида тантанали тадбир иштирокчилари корхонанинг ташкил топган йилларини, унинг авиация техникасига хизмат кўрсатиш анъаналари ва юқори малакали техник кадрлар тайёрлашдаги ютуқларини эслаб ўтишди.

Uzbekistan Airways Technicсни ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш соҳасида дунёда тан олинган етакчилардан бирига айлантирган ютуқлари қайд этилди.

Тадбир якунида меҳмонларни ДЖ Пилигрим ижросидаги концерт дастури кутиб олди.

Uzbekistan Airways Technicс тарихи 1924 йил ноябрь ойида «Добролёт» жамиятида авиация техникасини таъмирлаш учун дастлабки устахоналар очилиши билан бошланади.

 

1937 йилда ушбу жамият негизида Фуқаролик авиациясининг 243-сонли авиатаъмирлаш заводи ташкил этилди. 2002 йилда завод Uzbekistan Airways Technicс авиатаъмирлаш корхонасига айлантирилди.

 

Ҳозирда бу ерда деярли 2000 нафар мутахассис меҳнат қилади ва Uzbekistan Airways ҳамда бошқа авиакомпаниялар йўловчиларини хавфсиз парвозлар билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *