Бойсуннинг 2024 йил 1 сентябрда бузилган ҳаёти ҳали ҳам ўзининг аввалги маромига қайтмади. «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ кони қудуқларидан бирида юз берган авария оқибатлари тўла бартараф этилганича йўқ, қудуқ яқинидаги аҳоли пунктларининг аксарият аҳолиси эса эвакуация қилинган омонхоналарида яшашда давом этяпти.
«Dunyouzbeklari.Com» жамоаси 1−2 ноябрь кунлари Бойсунда бўлиб, техноген офатдан энг кўп азият чеккан Кофрун шаҳарчаси аҳолиси, Бойсундаги техникум ётоқхонасига эвакуация қилинган оилалар, газдан заҳарланиб, даволанишда бўлган фуқаролар, шунингдек, қудуқдаги иккинчи авария оқибатида ҳалок бўлган йигитлардан бирининг қариндоши билан суҳбатлашди.
Уларнинг деярли бари вазият юзасидан тайинли изоҳ ва ахборот берилмаётгани, мавҳумлик сабаб келажак борасида бирор тайинли режа қилолмаётгани, болалари билан сарсон бўлиб юргани, уларнинг ўқиши ҳам ўлда-жўлда қолгани, топган пули даволанишга кетаётгани, қаҳратон қишни қандай ўтказишини ўйлаб, хавотирда яшаётганини таъкидлади.
Репортажни «Dunyouzbeklari.Com»нинг Youtube’даги саҳифасида ёки қуйида тўлиқ томоша мумкин: