Хитойнинг Чжухай шаҳрида (Гуандун провинцияси) машина оломон устига ҳайдалиши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди, яна 43 киши яраланди. Бу ҳақда полиция хабарига асосланиб, Синхуа агентлиги хабар берди.
«11 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 19:48да автомашина ҳайдовчиси Чжухай шаҳридаги спорт марказида спорт билан шуғулланаётган одамларни уриб юборди, натижада 35 киши ҳалок бўлди», — дейилади хабарда.
Полиция 62 ёшли ҳайдовчини ҳибсга олди. Ҳозирда у воқеа жойида ўз жонига қасд қилишга урингани сабаб кома ҳолатида тушган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, автомашина ҳайдовчиси ажрашгандан сўнг мол-мулкни тақсимлаш натижасидан жаҳли чиққани сабаб, машинани одамлар устига ҳайдаган.
Хитой раҳбари Си Цзинпин вазиятаг муносабат билдириб, машина ҳайдовчисини қаттиқ жазолашни талаб қилди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси (CCTV) хабар берди.
«Айбдор қонунга мувофиқ қаттиқ жазоланиши керак», дейилади у.
Хитой раҳбарининг сўзларига кўра, жабрланганларни даволаш, уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилиш керак.