• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Интер Майами” MLS плей-оффида мағлубиятга учраганидан сўнг Мессининг келажаги ҳақидаги тафсилотлар маълум бўлди


“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси 2025 йилга қадар мўлжалланган шартномаси тугагунга қадар Америка жамоасида қолиши кутилмоқда. Бу ҳақда америкалик инсайдерларга таяниб talkSPORT хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Манбага кўра, “Интер Майами” жорий мавсумда “Атланта Юнайтед” билан ўйинлардан сўнг MLS плей-офф босқичини тарк этганига қарамай, Месси бу клубда муваффақиятли лойиҳа давом этаётганини кўрмоқда ва фаолияти якунида барча турнирларда ғолиб чиқишни истамоқда. Бундан ташқари, юлдуз футболчи ва унинг оиласи Майамидаги ҳаётидан мамнун. Аргентиналик оила Париждаги каби қўшнилари билан муаммоларга дуч келмаган.

Қайд этилишича, Месси 2026 йилнинг ёзига қадар керакли ўйин амалиётини қўлга киритиш учун “Интер Майами” билан шартномасини узайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда, чунки у Аргентина терма жамоаси билан уч мамлакатда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ўйнаш ниятида. Маълумот учун, Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика давлатларида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2023 йил ёзида Франциянинг “ПСЖ” клубидан эркин агент сифатида “Интер Майами”га ўтган эди. Бу вақт ичида аргентиналик футболчи клуб сафида 39 та ўйин ўтказиб, 34 та гол ва 19 та голли узатмани амалга оширган. Майамининг “Интер” жамоаси таркибида Месси Лига кубогини қўлга киритди ва MLS мунтазам мавсуми ғолиби сифатида “Мухлислар қалқони” кубогини қўлга киритди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *