• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Персеполис” Остон Ўруновга қимматбаҳо совға берди — Дарё Янгиликлари


Ўтган мавсумда Эрон чемпионлигини қўлга киритган “Персеполис” клуби ўз футболчиларига тилла iPhone совға қилди.

Фото: “Персеполис” клубининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Эрон клуби аъзоси Остон Ўрунов бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Футболчи Instagramдаги саҳифасига телефон суратини жойлаган ва “Менинг ‘Персеполис’им” дея ёзиб қолдирган.

Фото: Instagram

Маълумот учун, Остон Ўрунов 2024 йилнинг февраль ойидан Эрон клубида тўп сура бошлади. Клуб сафида 18 ўйинда иштирок этган футболчи 7 бор рақиблар дарвозасига йўл топа олган.

Остон Ўрунов терма жамоанинг ноябрь ойидаги ўйинларини жароҳат сабаб ўтказиб юборади. Айнан шу сабаб билан Остон октябрь ойида ўтказилган БААга қарши учрашувда қатнаша олмаган эди. 

2019 йилдан бери терма жамоа ўйинларида иштирок этаётган ёш ҳужумчи 31 ўйинда майдонга тушиб 8 бор гол урган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *