• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Трамп Илон Маскни ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбари лавозимига қўяди


АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп тадбиркор, Tesla ва Space X асосчиси Илон Маскни ҳукуматнинг самарадорлик департаменти янги раҳбари этиб тайинлади. Бу ҳақда сиёсатчи ўзининг Truth ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Мен мамнуният билан шуни маълум қиламанки, буюк Илон Маск америкалик ватанпарвар Вивек Рамасвами билан биргаликда Ҳукумат самарадорлиги департаментига (DOGE) раҳбарлик қилади, деб эълон қилди Трамп.

«Бу икки ажойиб америкалик биргаликда менинг маъмуриятимга ҳукумат бюрократиясини йўқ қилиш, ортиқча меъёрий ҳужжатларни қисқартириш, харажатларни камайтириш ва федерал агентликларни қайта қуриш йўлини очиб беради», — дейилади баёнотда.

Унинг сўзларига кўра, янги департамент ҳукуматдан ташқарида тавсиялар беради ва «кенг кўламли таркибий ислоҳотларни» амалга ошириш ва ҳукуматга нисбатан «аввал кўрилмаган» тадбиркорлик ёндашувини яратиш учун Оқ уй, шунингдек, бюджет бошқармаси билан ҳамкорлик қилади.

Трамп, шунингдек, Пентагон раҳбари лавозимига номзодни илгари сурди. Бу лавозимга у Fox News бошловчиси ва Гуантанамо, Ироқ ва Афғонистонда хизмат қилган армия фахрийси Пит Хегсетни таклиф қилди.

Фото: GlobalLookPress

«Пит қаттиққўл, ақлли ва Американинг ҳамма нарсадан устун эканига чин дилдан ишонади», — деди Трамп.

Бундан ташқари, Трамп ички хавфсизлик вазири тайинланганини ҳам эълон қилди — бу лавозимни Жанубий Дакота губернатори Кристи Ноэм эгаллайди.

Фото: X / @kristinoemФото: X / @kristinoem

Ўз баёнотида Трамп уни «чегара хавфсизлиги масаласида жуда кучли» деб атади ва у Миллий гвардия қўшинларини Техас ва Мексика чегарасига губернатор сифатида юборганини таъкидлади. Ноэм бу лавозимда бўлганида иммиграцияни кун тартибидаги асосий бандга айлантирди ва Жо Байден маъмуриятининг бу борадаги сиёсатини кескин танқид қилган.

Илон Маск Трампнинг сайловолди кампанияси давомида унинг атрофидаги «муҳим шахс»га айланди. У Трампга маблағ таарфлама ёрдам кўрсатган, у билан кўп вақт ўтказган ва, маълумотларга кўра, унинг кадрлар бўйича қарорларига ҳам таъсир қила бошлаган, шунингдек, Трампнинг хорижий етакчилар билан камида иккита телефон қўнғироғида шерик бўлган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *