• Вт. Дек 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Биткоин курси янги тарихий рекордни қайд этди


Биткоин курси 90 минг долларга етди ва тарихий максимални янгилади. 

Асосий криптовалюта нархи икки кун ичида 10 минг долларга ошди. Биткоин курси 11 ноябр куни Америка бозорининг очилишида кескин ўсишни бошлади ва бир неча соат ичида деярли тўхтовларсиз 10 фоизга кўтарилди, доимий равишда унинг максимал қиймати янгиланиб борди.

12 ноябрь куни эрталаб нарх 90 минг долларга яқинлашди, шундан сўнг у бироз пасайди, кейин ўсишни давом эттирди ва Binance биржасида рекорд даражада 90 600 долларга етди.

Биткоин капиталлашуви 1,78 триллион доллардан ошди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп сайловолди дастурида биткоинни қўллаб-қувватлаш бўйича баёнотлар берганди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *