• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон олтин ишлаб чиқаришда ўнинчи ўринда – Dunyouzbeklari.Com


2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистон 119,6 тонна олтин ишлаб чиқариб, дунёдаги етакчи ўнта ишлаб чиқарувчи мамлакатлар қаторидан жой олди.

World Gold Council маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон олтин ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёда ўнинчи ўринни эгаллади. Мамлакатдаги қимматбаҳо метал ишлаб чиқариш ҳажми 119,6 тоннани ташкил қилди.

Дунё бўйича энг кўп олтин ишлаб чиқарган мамлакатлар қуйидагилар:

  1. Хитой — 378,2 тонна;
  2. Россия — 321,8 тонна;
  3. Австралия — 293,8 тонна.

Ўзбекистондан ташқари, етакчи ўнталикка қуйидаги мамлакатлар кирди:

  • Канада — 191,9 тонна;
  • АҚШ — 166,7 тонна;
  • Гана — 135,1 тонна;
  • Индонезия — 132,5 тонна;
  • Перу — 128,8 тонна;
  • Мексика — 126,6 тонна.

Қайд этиш керак, олтин ишлаб чиқариш — Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, мамлакат жаҳон бозорида ўз мавқеини йилдан-йилга мустаҳкамламоқда. Мамлакат асосан Навоий ва Қизилқум минтақаларидаги олтин конларида қимматбаҳо метал ишлаб чиқаради.

Олтин экспорти бўйича эса етакчи мамлакат Швейцария бўлди. 2023 йил давомида бу давлат 107,2 миллиард долларлик олтин ва унинг ҳосилаларини хорижга сотган. Иккинчи ўринда — Буюк Британия (65,3 миллиард доллар), учинчи ўринда эса Хитой (44,4 миллиард доллар) қайд этилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *