• Пт. Июн 12th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Украина АҚШдан 1,35 млрд доллар миқдорида грант олди”  — Дарё Янгиликлари


Америка Қўшма Штатлари Украинага Халқаро тараққиёт агентлиги орқали 1,35 миллиард доллар миқдорида грант ажратди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда Украина бош вазири Денис Шмигаль маълум қилди.

Фото: Reuters

“Украина Америка Қўшма Штатларидан 1,35 миллиард долларлик грант олди. Биз бу маблағларни устувор гуманитар ва ижтимоий дастурларга йўналтирмоқдамиз. Ҳукуматимиз шу ва келгуси йилда ҳам зарур молиявий ресурсларни  иттифоқчиларимиздан сафарбар қилишда давом этади”, дея таъкидлади у.

Аввалроқ Денис Шмигаль Жаҳон банки Украинага 750 миллион доллар миқдорида янги ёрдам пакети ажратишини маълум қилганди.

“Маблағлар Европа иттифоқига қўшилиш учун зарур бўлган институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ‘Соғлом фискал бошқарув орқали тикланишни қўллаб-қувватлаш’ лойиҳаси доирасида тақдим этилади. Ушбу маблағнинг бир қисми Япония ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган Аdvance Ukraine жамғармасидан ажратилади”, деб ёзди Шмигаль.

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг Украинага ёрдами

Шунингдек, Украина бош вазири Денис Шмигаль Буюк Британия ҳар йили ҳарбий эҳтиёжлар учун Украинага 3 миллиард фунт стерлинг юборишини ҳам маълум этганди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатни қўллаб-қувватлаш бўйича ажратиладиган янги пакетга 162 миллион фунт стерлингли ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари киради.

Қолаверса, энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш учун ҳам 30 миллион фунт стерлинг берилади.

Октябрь ойи бошида Европа иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Ғарбнинг ҳарбий ва иқтисодий ёрдами бўлмаса, Украинадаги уруш икки ҳафта ичида тугашини айтиб ўтганди.

“Кўпчилик бу можаронинг тезроқ тугашини хоҳлайди. Агар биз Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтацак, 15 кундан сўнг уруш тугайди ва Путин ўз мақсадларига эришади. Бироқ биз украинлар учун шундай бўлишини хоҳламаймиз”, деганди Боррель.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *