• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

13 ноябрнинг энг муҳим хабарлари  — Дарё Янгиликлари


Ўзбекистон, Озарбайжон ҳамда Қозоғистон раҳбарларининг “яшил” энергияни ривожлантириш ва узатиш лойиҳасига старт бериши, Сурхондарёда Cobalt’да 50 килодан ортиқ наркотик модда олиб кетаётган шахснинг қўлга тушиши, икки ойлик пасайишдан сўнг уй-жой бозори савдоларида ўсиш кузатилиши — “Дарё” нашри бугун, 13 ноябрда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.

Зироат Мирзиёева CОП29 да Ўзбекистон миллий павильони билан танишди (фото)

Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия ва Қирғизистон биринчи хонимлари масофадан туриб кўкаламзорлаштириш тадбирларига старт берди.

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун татбиқ этиладиган органлар рўйхати эълон қилинди

Қонун Президент администрациясидан тортиб туман ҳокимлигигача татбиқ этилади.

Сурхондарёда Cobalt’да 50 килодан ортиқ наркотик модда олиб кетаётган шахс қўлга тушди

Жиноят иши қўзғатилиб, у қамоққа олинди.

Самарқандда 8-синф ўқувчиси зўрлангани айтилмоқда

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди

Бундан ташқари, битта қўлга 4 тонна бензин сотиш чеклови ҳам сақлаб қолинади.

Ўзбекистон, Озарбайжон ҳамда Қозоғистон раҳбарлари “яшил” энергияни ривожлантириш ва узатиш лойиҳасига старт берди

CОP29 саммити доирасида бу борада стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланди.

Бокуда Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев учрашув ўтказди

Унда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Қашқадарё тоғли ҳудудларида ёққан қор

Айрим жойларда қор қалинлиги 30 сантиметрга етган.

Шавкат Мирзиёев Чехия ва Греция бош вазирлари билан учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон етакчиси, шунингдек, Глобал экологик фонд бош директори ва раиси Карлос Родригес билан ҳам учрашди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг CОP29 даги Миллий павильони билан танишди

Давлат раҳбарига павильоннинг ғояси ва унда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шавкат Мирзиёев ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

Халқаро савдони тартибга солиш масалаларида ўзбекистонлик мутахассислар малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Озарбайжонлик шоир Акиф Бағиров Ўзбекистон президентига озарбайжон тилида тайёрлаган “Шавкат Мирзиёев феномени” китобини тақдим этди

Президент шоирга икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Қашқадарёдаги муаммоли суд иши судлов ҳайъати раисининг тўсатдан таътилга чиқиши сабаб бошқа вилоятда кўриладиган бўлди 

Жавобгарнинг бу ҳақда Олий судга қилган мурожаати қаноатлантирилди.

Ўзбекистонда икки ойлик пасайишдан сўнг уй-жой бозори савдоларида ўсиш кузатилди 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази уй-жой кўчмас мулк бозоридаги вазиятни таҳлил қилди.

Тошкент халқаро аэропортида 245 млн сўмлик қўл соатлар ва заргарлик буюмларини олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатилди

Пекиндан қайтган йўловчи қиймати 145 млн сўмлик соатни “яшил” йўлак орқали олиб ўтишга уринган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *