• Вт. Дек 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади   — Дарё Янгиликлари


АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп жамоаси “раҳбарликка яроқсиз” деб топилганларни лавозимидан четлаштиришни тавсия эта оладиган истеъфодаги юқори мартабали ҳарбийлардан иборат кенгаш тузиш тўғрисидаги фармон лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) хабар берди . 

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, ишдан олиш “зарурий етакчилик фазилатларига эга бўлмаган” генералларга ҳам таҳдид солади.

Тузилиши режалаштирилаётган кенгаш “раҳбарлик, стратегик тайёргарлик ва ҳарбий юксакликка садоқат”ни текширувдан ўтказиши керак. Ушбу мезонлар билан қандай ҳаракатлар назарда тутилганлиги лойиҳада кўрсатилмаган. Истеъфодаги генерал ва зобитларнинг тавсиялари президентга юборилиши кутилмоқда, маъқулланса ҳарбийлар бир ой ичида истеъфога чиқарилади.

WSJ манбаларининг таъкидлашича, кенгашнинг ташкил этилиши 2021 йилда Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқишда иштирок этган генералларнинг ҳам ишдан бўшатилишига олиб келади. Трамп сайлов олдидан уларнинг ҳар биридан истеъфо талаб қилишини айтган эди. Оммавий ахборот воситалари қуролли кучлар бош штаб бошлиғи қора танли Чарльз Брауннинг ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида ёзган.

АҚШ президенти лавозимига 2025 йил январида киришиши кутилаётган Дональд Трамп Fox News телеканали бошловчиси, Афғонистон ва Ироқда хизмат қилган Миллий гвардия фахрийси Пит Ҳегсетни Пентагон раҳбари этиб тайинлашни таклиф қилгани маълум бўлди.

Фото: Reuters/ Трамп ва Пит Ҳегсет

Республикачилар жамоаси Ҳегсет Мудофаа вазирлиги бошқарувида (ҳозирда Ллойд Остин томонидан бошқарилмоқда) АҚШ армияси “яна буюк бўлишини” қайд этган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *