• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Фарғонадаги кафеда қўлбола алкогол маҳсулотлари тайёрлангани аниқланди


Фарғона шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчасида қўлбола алкогол маҳсулотлари тайёрланганлиги аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона шаҳри ҳудудида фаолият юритувчи «К.Л.» оилавий корхонасига қарашли умумий овқатланиш шохобчасида фуқаро А.К. алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу шохобчадан 17 та номдаги 189 дона қўлбола алкоголь маҳсулоти, 146,5 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *