• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Электромобиллар импорти 3 йилда қарийб 18 марта ошди


Енгил электромобиллар сегменти фаолликнинг рекорд ўсишини кўрсатишда давом этмоқда. Жорий йил октябрь ойида электромобиллар сотуви сентябрь ойига нисбатан 20 фоизга ўсиб, 5,1 минг дона электромобилни ташкил этди.

Ҳудудлар бўйича олиб борилган таҳлиллар электромобиллар сегменти фаол ривожланаётганини кўрсатмоқда, хусусан, энг кўп сотувларнинг ўсиши Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Йил давомида электромобилларни савдоси 87,5 фоизга ўсди, бу 2,3 минг дона электромобилга тенг.

2021 йилнинг октябрь ойидан буён эса сотувлар ҳажми 17,7 марта (2022 йилнинг мос давридан буён 5,6 марта) ўсган.

Маълумот учун, 2024 йил сентябрь ойда 4,24 минг дона, август ойида 1,7 минг дона электромобиль сотилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *