• Вт. Дек 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Барби” юлдузи Марго Робби қандай уйда яшайди? — Дарё Янгиликлари


Голливуд юлдузи Марго Робби Австралиядаги кичик шаҳарда, оддий фермерлар оиласида туғилган. Актриса ҳозирда аёллик нафосати ва барби қўғирчоғининг ҳаётдаги тимсолига айланган бўлиб, Лос Анжелесда турмуш ўртоғи билан узоқ йиллар орзу қилган шинам уйида яшайди.

Фото: Дзен

Марго ўсмирлигидан меҳнатда катта бўлган. 15 ёшида коллежга кириш имтиҳонларидан ўта олмагач, таслим бўлмаган ва бир вақтнинг ўзида учта иш топиб, якка ўзи пойтахтга кўчиб келган. У Subway’да сотувчи бўлиб ишлаган, меҳмонхоналарда фаррошлик қилган ва шу тарзда пул йиғган.

Робби кўп марта актёрлик бўйича турли танлов ва тингловларга борган, аммо унинг жуда оддий кўриниши (Австралия учун) туфайли доимо рад жавобини олган. 2008 йилда уч йиллик машаққатли меҳнатдан сўнг Роббига ниҳоят Австралиядаги “Қўшнилар” сериалида рол берилган. Лойиҳадан тушган гонорар пулини Марго АҚШга кўчиб кетиш учун сақлаб қўйган. Унинг сўзларига кўра, бу пул Лос Анжелесда 3 йиллик ижара ҳақи ва минимал озиқ-овқат учун етарли бўлар эди.

Бўлажак актриса таваккал қилди: у кечаю кундуз тингловларга борди, спорт ва рақс билан шуғулланди, тилларни ўрганди, хуллас, Лос Анжелес кино саноатида қизиқарли бўлиши учун барча ишни қилди ва мақсадига етишди! Таниқли юлдуз икки карра “Оскар” мукофотига номинацияга қўйилди.

Фото: Дзен

Бугунги кунда актриса ва унинг турмуш ўртоғи, режиссёр Том Акерли Лос Анжелеснинг энг қадимий ва ҳурматга сазовор ҳудудида жойлашган уйга 2017 йилда кўчиб келган. Баланд дарахтлар билан ўралган классик услубдаги оқ рангли уйда юлдузлар тўйдан сўнг яшай бошлаган.

Фото: Дзен
Фото: Дзен
Фото: Дзен

Хонадон Лос Анжелеснинг анъанавий модерн услубида қурилган бўлиб, бинонинг майдони 300 квадрат метрни ташкил этади. Хонадон 3,475 миллион долларга харид қилинган, у 4 та ётоқхона ва 6 та ҳаммом ва кенг боғлардан иборат.

Нафис ва ортиқча безаклардан йироқ бўлган дизайнга эга мазкур уй баланд панжара, яшил тўсиқ ва дарахтлар ортида — бегона кўзлардан йироқ ҳудудда жойлашган.

Фото: Дзен
Фото: Дзен
Фото: Дзен

Барча яшаш хоналаридаги деворлар оддий оқ бўёқ ва мармар билан безатилган: асосий ҳаммом полдан шифтгача мармардан иборат, биринчи қаватдаги камин ва ошхона мебеллари ҳам шу материалдан ишланган.

Меҳмонлар учун алоҳида ётоқхона бор, уни осонгина уй офисига ёки энагалар хонасига айлантириш мумкин. Уйнинг иккинчи қаватида боғга қараган яна иккита меҳмонхона мавжуд. Улкан ошхонада олти кишини сиғдира оладиган Cаррара мармар пештахталаридан ясалган стол ўрнатилган.

Фото: Дзен
Фото: Дзен
Фото: Дзен

Марго Роббининг ўзи интервьюларида болалиги жуда оддий ўтганини айтади:

“Онамнинг авлоди буғдой, отамнинг оиласи эса шакарқамиш ва манго етиштириш билан шуғулланган, шунинг учун мен ўсимликларни парвариш қилиш, уларни ўғитлаш ва суғориш усуллари ҳақида мода оламидан ҳам кўпроқ маълумотга эгаман. Мен ҳозир ҳам сигир соғишим, ўтларни ўришим мумкин. Кўпчилик гўзал қизларни шунчаки қўғирчоқ деб атайди, аслида улар узоқ йиллик меҳнат туфайли ўзларини қайтадан яратадиган Золушкадирлар”, дейди Робби.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *