Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди.
Сурхондарёда 13 ноябрь куни 2 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Маълум бўлишича, Тошкент вақти билан 10:13 да (13.11.2024 йил, Гринвич бўйича 05:13 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,4 градус шимолий кенглик; 71,2 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 100 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 568 км жанубий-шарқда. Ушбу зилзиланинг Ўзбекистонда сезилиш кучи 2 бални ташкил этди.