• Пн. Дек 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Эҳтимол, бу нотўғри танлов бўлгандир” — Дарё Янгиликлари


“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг айтишича, клубда ишлаган ҳеч қайси мутахассис Криштиану Роналдунинг 2021 йилда жамоага қайтиши ҳақидаги хабарга ижобий муносабат билдирмаган.

Фото: Getty Images

Норвегиялик мураббийнинг манкунианликларнинг собиқ ёрдамчи мураббийи Киран Маккенна Роналдунинг “Ювентус”даги ўйинларини таҳлил қилгач “Қандай ҳимоя қиламиз?” деган.

Шунингдек, португалиялик футболчининг клубга қайтиши ҳақида гапирар экан, Сульшер қуйидагича қўшимча қилди: “Бу барчамиз учун нотўғри танлов бўлгандир. Аммо кейинроқ биз бу тўғри қарор эканини ҳис қилдик”, дея “қизил иблислар”нинг собиқ мураббийи сўзларини келтиради NRK.

Маълумот учун, Роналду 2021 йилдан 2022 йилгача “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган. Ушбу давр мобайнида футболчи 40 бора майдонга тушган ва 19 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Роналду бундан аввал 2003 йилдан 2009 йилгача Манчестер клубида ўйнаган. 196 ўйинда иштирок этган футболчи 84 бор гол уришга муваффақ бўлган. Шундан сўнг у “Реал Мадрид” сафига ўтган ва у испан клуби сафида 292 та ўйинда иштирок этиб, 311 бор рақиблар дарвозасига йўл топган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *