• Вт. Дек 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

14 ноябрнинг энг муҳим хабарлари  — Дарё Янгиликлари


Тошкентда ташкил этиладиган пулли тўхташ жойларининг ягона бошқарувчиси бўлиши, Самарқандда автобус мактаб яқинида йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юбориши, аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар пора олган ходимнинг ушланиши — “Дарё” нашри бугун, 14 ноябрда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.

Тошкентда ташкил этиладиган пулли тўхташ жойларининг ягона бошқарувчиси бўлиши кутилмоқда

Шаҳар ҳокимлиги уларни бошқариш ҳуқуқи учун аукцион ўтказади.

Бизнес омбудсман Тошкентда ташқи рекламалар олиб ташланаётганига муносабат билдирди

Тошкентда 10 ноябрь куни ноқонуний ташқи рекламаларни олиб ташлаш бўйича рейдлар бошланди.

Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди

Улар орасида туман прокуратураси собиқ ходими ҳам бор.

Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар сотуви сезиларли пасайди

Октябрда “иномарка”ларга талаб кескин ошди ва электромобиллар савдоси янги рекорд ўрнатди.

Самарқандда автобус мактаб яқинида йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборди 

У воқеа жойида вафот этган.

Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди

Наманганда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда “Йил имоми — 2024” ғолиби эълон қилинди

Иштирокчилар Қуръони карим қироати, тафсири, ақида, фиқҳ, ислом тарихи ва ҳадис илмлари бўйича ўзаро беллашди.

Ўзбекистонга хусусий секторни “яшил” иқтисодиётга ўтишда қўллаб-қувватлаш учун 3 млн евро грант жалб қилинади

Бокуда CОP29 доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги делегацияси Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон автомобиль бозорида фаоллик даражаси III чоракда ошди

МҲТИ мутахассислари томонидан республика автомобиль бозоридаги фаоллик даражаси таҳлил қилинди.

Адаптив спорт турларини ривожлантириш дастури тасдиқланди 

2025 йил 1 февралдан паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари йўлга қўйилади.

Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар пора олган ходим ушланди

Айни пайтда гумонланувчи қамоққа олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида “Харидлар маркази” ташкил қилинади 

Президент касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаш тартиби тасдиқланди 

Бундай объектларга эгалик қилувчи субъектлар ҳар йили камида бир марта уларни тоифалаши шарт.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *