• Вт. Дек 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг янги бренди пайдо бўлади  — Дарё Янгиликлари


CАРВОН янги бренди остида автомобилларга ёқилғи қуйиш тармоғининг фаолияти бошланади. Компания замонавий бошқарув усулларини жорий қилади ва энергия самарадорлигига урғу бериб, модернизацияни кўзлаб иш юритади.

16 ноябрь — Авваллари “Ўзбекнефтегаз” бренди остида ишлаган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи CАРВОН деб қайта номланади. Ребрендинг тармоққа янада таниқлироқ, замонавийроқ ва ёрқинроқ бўлиш имконини беради ва янги харидорларни жалб қилишда ёрдам беради.

2024 йил март ойида Petroleum Technology Group компанияси УНГ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғининг соҳиби бўлгани маълум бўлганди.

Ренейминг ва ребрендинг жараёни босқичма-босқич ўтказилади. Келгусида мавжуд АЁҚШларни реконструкция қилиб, янгиларини қуриш режалаштирилган. CАРВОН тармоғи дизель ёқилғиси ҳамда Аи-80, Аи-92, Аи-95 ва Аи-98/100 маркали бензин сотиб, бозорнинг барча сегментини қамраб олиш анъанасини давом эттиради.

Янгиланиш йўлида

Ном ўзгарилиши билан бирга компанияни Ўзбекистон ёқилғи бозорининг етказиб берувчилари ичида етакчига айланишига ва яна кўплаб ўзгаришлар кутмоқда. Компания сотиб олингандан буён, унда халқаро бошқарув стандартлари босқичма-босқич жорий этилмоқда:

  • сотилаётган маҳсулот ва хизмат сифатининг ташқи ва ички мониторингини амалга оширувчи бўлинма қайта ташкил этилди;
  • тўлиқ циклли автоматлашув дастурий мажмуасини ишлаб чиқиш йўлга қўйилди;
  • ягона дастурий мажмуани амалга ошириш доирасида ўлчов ва метрологик қурилмалар билан тўлиқ таъминлаш йўли орқали резервуар паркининг моддий-техник ҳолати оптималлаштирилмоқда;
  • якуний истеъмолчига сотилаётган ёқилғи сифати ва миқдори устидан назорат кучайтирилди;
  • ходимларни қайта аттестациялаш, ўқитиш ва малакасини ошириш ўтказилмоқда.

Шунингдек, компания техник аудит таомилини жорий этди, унинг якунлари бўйича тармоқни техник қайта жиҳозлаш режа-графиги тузилади ва тегишли жараён жорий этилади.

Келажакка режалар

Бугунги кунда компания мотор ёқилғисининг ишлаб чиқаришдан то сақлаш ва якуний истеъмолчига сотишгача бўлган бутун ҳаракатланиш босқичларини назорат қилади. Бизнес-жараёнларни, жумладан АЁҚШ мониторинги ва назорати автоматлашган тизимлари туфайли, автоматлаштириш устида иш олиб борилмоқда.

CАРВОН АЁҚШ тармоғи миллий операторини ривожлантиришдаги устувор мақсадлар – замонавий экологик технлогияларни жорий этиш орқали сифат ва энергия самарадорлигининг юқори стандартларини жорий этишдир. Бу йўналишлар компаниянинг атроф-муҳит ҳақида қайғуриш глобал тенденциясига урғу берган ҳолда давр талабига мувофиқ келишга интилишларини ўзида акс эттиради. Маҳсулот ҳаракатланишининг ҳар бир лаҳзасида – нефть базасига келиб тушгандан то АЁҚШдаги ёқилғи резервуарига қуйилгунига қадар, компания ҳам жалб қилинган эксперт компаниялари (SGS) ёрдамида, ҳам маҳаллий лабораториялар ёрдамида етказиб берилаётган ёқилғи сифатини мунтазам назорат қилади. CАРВОН тармоғида сотилаётган Аи-92, Аи-95 ва Аи-100 маркасидаги бензин К4/К5 экологик стандартларга мувофиқ келади.

Компаниянинг ижтимоий масъулияти

CАРВОН миллий оператори – энг шарқий нуқталардан то энг ғарбий нуқталаргача – Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида мавжуд бренд. Айнан шу сабабли, янгиланган концепция “Ипак йўли воҳалари” ғоясига асосланади, яъни ҳар бир АЁҚШ – бу тўхташ, дам олиш ва йўлда давом этиш мумкин бўлган воҳадир. Тармоқ шиори сифатида “Follow тҳе CАРВОН” танлангани бежиз эмас: CАРВОНга эргашиб, истеъмолчи “карвон билан” ўз мақсади сари ҳаракатланади ва йўл давомида ҳимоя ҳамда мақсадга эришишга ишонч уни тарк этмайди. Компания харидорларнинг асосий истакларини рўёбга чиқаришга интилади: кўзланган манзилга, жумладан, сифатли ёқилғи туфайли етиб олиш. Қийинчиликларга қарамай, олдинга юрадиган ва ардоқли мақсадига эришадиган карвондек, CАРВОН ҳам, замонавий ривожланган логистик тизими туфайли, ёқилғини нефть базаларидан АЁҚШларгача ўз вақтида етказади ва харидорларни ҳамёнбоп нархда сифатли маҳсулот билан таъминлайди.

Компания сифат назорати бўйича давлат органлари, жумладан Ўзбекистон илмий синовлар ва сифат назорати маркази, Давлат экологик экспертиза маркази, Ўзбекистон миллий метерология институти, “Янги технологиялар илмий-ахборот маркази” ДУК ва бошқалар билан яқин ҳамкорликда ишлайди.

Йирик ижтимоий масъулиятли компания ўлароқ, CАРВОН эълон қилган миссиясининг мураккаблигини англаб етади, лекин ўз харидорлари учун биринчи навбатда сифатли ва ҳамёнбоп ёқилғи билан таъминлаш бўйича зиммасига мажбурият олишга қодир ишончли ҳамкор эканини ҳам тушунади.

Компаниянинг ишончи комил: истеъмолчилар унинг юқори сифат стандартларига интилишини тушунадилар ва айнан ҳаммабоплик ва маҳсулотнинг барқарор сифати янги мижозлар жалб қилиш имконини беради, жараёнлар автоматлашуви эса, доимий харидорларни унутишга йўл қўймайди. Харидорларни садоқатлилик дастурининг жорий этилиши кутмоқда, у қатнашчиларга қўшимча имтиёзлар беради.

Қўшимча сифат назорати мақсадларида харидорларни куну-тун қўллаб-қувватлаш хизмати жорий этилади.

Сайт: www.carvon.uz

Реклама ҳуқуқи асосида.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *