Дубайдан Бишкекка учган самолет ҳаво шароити сабабли Тошкент аэропортига қўнди.
Fly Dubai авиакомпаниясининг FZ-1689 йўловчи рейси 14 ноябрь куни Бишкек шаҳридаги ноқулай ҳаво шароити сабабли Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида мажбурий қўнишни амалга оширди.
Бишкекдаги қуюқ туманли об-ҳаво шароитида кўриш масофаси 100 метрдан камлиги сабабли самолет экипажи Тошкент аэропортига қўнишга қарор қилган.
Қайд этиш керак, туман ва кўриш масофасининг кескин пасайиши ҳаво кемаларининг қўнишини хавфли қилиб қўяди.