Ўзбекистонда ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган болаларнинг ота-онасидан олиб қўйилиши, Тошкентда рўй берган мудҳиш қотиллик ишининг судда кўрилиши, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида энергия ресурсларидан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган газчи ва ҳисобчининг ушланиши — “Дарё” нашри бугун, 15 ноябрда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартиби ўзгарди
Баҳолашда ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи (эри)нинг даромадлари билан бир қаторда энди кафиллик қилувчиларнинг яқин қариндошлари даромадлари ҳам ҳисобга олинади.
Ўзбекистон—Қатар учрашувида мадҳия ўрнига реклама кўрсатилгани юзасидан изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ўзбекистонда ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган болалар ота-онасидан олиб қўйилиши мумкин
“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Янгийўл шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Дилшод Султонов ўрнига Равшан Раимов ҳоким бўлди.
Хива хонининг ҳийласи, Пётр армони: Шерғозихон рус босқинчиларини қандай маҳв этган?
Александр Пушкин ўз кундаликларида император Пётр I ўлими олдидан Бекович Черкасский ўлими учун Хива хонидан ўч ололмаганидан қаттиқ афсус чеккани ҳақида ёзган. Ушбу мақолада Россия императорини дарғазаб қилган Шерғозихоннинг рус босқинчиларини қандай маҳв этгани ҳақида ўқийсиз.
Президент масъулларга энергия таъминотида узилишларнинг олдини олиш бўйича кўрсатма берди
Шавкат Мирзиёев аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди.
“Боламни чап қўлида бўғиб, пичоқ тиқиб ташлади”. Тошкентда рўй берган мудҳиш қотиллик иши судда кўрилмоқда
2024 йилнинг 9 июль куни Яшнобод туманида 31 ёшли эркак шаърий никоҳдаги аёли билан низолашиб, унинг биринчи турмушидан туғилган ўғил фарзандига пичоқ тиқиб ўлдирганди.
Ўзбекистондаги айрим БСК шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Хусусан, 3 ойда тўлов қилинмаса, электр энергияси, газ ва сувдан узиб қўйилиши қайд этилган.
Ўзбекистонда болаларга зўравонлик қилганлар хулқ-атворини тузатиш чоралари кўрилади
Улар тегишли тузатиш дастуридан ўтади.
Самарқанд ва Тошкент вилоятларида энергия ресурсларидан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган газчи ва ҳисобчи ушланди
Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Президент ЕТТБ иштирокида Хоразм вилоятидаги йўлни реконструкция қилиш ва ривожлантиришга оид қарорни имзолади
Умумий қиймати 294,1 млн доллар бўлган ушбу лойиҳа 2024—2029 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.
Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Саида Мирзиёева талабалар билан учрашди (фото)
“Ёшларни тинглаш ниҳоятда муҳим, чунки умумий келажагимизни айнан улар барпо этадилар”, деб ёзади президент маслаҳатчиси.