15 ноябрь куни Тошкентда жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 3 ёшли болани ўлдиришда айбланган эркакка нисбатан очиқ суд жараёни бошланди. Судланувчига қатор оғир жиноят моддалари бўйича айблов эълон қилинган.
Айблов ҳулосасига кўра, 31 ёшли, муқаддам судланган, вақтинча ишсиз С.М. 2024 йил 9 июл куни Тошкент шаҳрининг Олмос маҳалласида яшовчи шаръий никоҳидаги аёлнинг 3 ёшли ўғлини ўлдирган.
Ҳужжатларда келтирилишича:
- С.М. жиноят содир этишидан аввал «Регапен», «Тропикамид» дорилари ва «Мефедрон» гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилган.
- Эркак гиёҳвандлик таъсирида болани онасидан рашк қилиб, ухлаётган вақтда юзига пичоқ билан зарбалар бериб ваҳшийларча ўлдирган.
С.М.га Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича айблов эълон қилинган:
- Қасддан одам ўлдириш;
- Кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш;
- Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш;
- Жиноятга тайёргарлик ва уни содир этишга суиқасд қилиш.
Суд жараёнида марҳум боланинг ота-онаси ҳам сўзга чиқиб, суддан айбдорга умрбод қамоқ жазоси тайинлашни сўради.
Навбатдаги суд мажлисида судланувчига сўз берилади. Суд 18 ноябргача танаффус эълон қилди.
Тошкентда эркак 3 ёшли болани чавақлаб ташлагани бўйича қўшимча маълумот берилди