Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
Унга кўра, Ўзбекистон Конституциясининг 92-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиқ қуйидагилар Олий Мажлис Сенати аъзолари этиб тайинланди.
- Зиё Азамат Ҳамид ўғли — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори;
- Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна — Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори;
- Кўчимов Абдусаид Кўчимович — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори;
- Рафиқов Қудратилла Мирсагатович — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси;
- Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори;
- Сафоев Содиқ Солихович — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари;
- Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори;
- Турдиев Содиқжон — Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси;
- Худайбергенов Турсинхан Айдарович — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққиз нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан тайинланади.