15 ноябрь куни Ўзбекистон президент томонидан имзоланган қонун [ЎРҚ-1000-сон] билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар қилди. Қонун 23 октябрь куни маъқулланган.
Қонун билан Солиқ кодексига юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари учун рағбатлантириш чоралари жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Кодексга тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги тушунчаси киритилмоқда.
Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан қўшилган қиймат солиғи мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш уч кунлик муддатда амалга оширилади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича «ААА» тоифадаги субъектларга нисбатан эса солиқ текширувлари ўтказилмайди (бундан жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар мустасно).
Мазкур тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш текширувлар ўтказилмасдан 1 кунлик муддатда амалга оширилади.