АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп 27 ёшли Кэролайн Ливиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинлади. У АҚШ президенти матбуот хизматининг тарихдаги энг ёш раҳбари бўлади, деб ёзмоқда Fox News.
Трамп «ақлли ва қаттиққўл» Ливиттни «самарали коммуникатор» деб атади ва у «Америка халқига бизнинг хабаримизни етказишга ёрдам беради» дея ишонч билдирди.
Ливитт Трампнинг биринчи муддати давомида президент маъмуриятида ишлаган — у ўша пайтдаги матбуот котиби Кейли Макинанининг ёрдамчиси эди. Ливитт Оқ уй матбуот хизматига 2019 йилда коллежни тугатгандан кўп ўтмай оддий ходим сифатида келган.
Менга ишонганингиз учун раҳмат, президент Трамп. Мен камтар ва фахрдаман, деб ёзади Ливитт.
Шу пайтгача АҚШ президентининг энг ёш матбуот котиби Рон Зиглер бўлиб, у бу лавозимга 29 ёшида Ричард Никсон даврида кирганди.