• Сб. Янв 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хитойда имтиҳондан йиқилган талаба пичоқ билан ҳужум уюштирди


Хитойда имтиҳондан йиқилган талаба пичоқ билан талабаларга ҳужум қилиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

Фото: Getty Images

“Уси шаҳрида эркак Санъат ва технология касб-ҳунар институти талабаларига ҳужум қилди”, дейилади хабарда.

Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида яна 17 киши жароҳатланган.

Ҳужум маҳаллий вақт билан тахминан 18:30 да содир бўлган. 21 ёшли жиноятчи қўлга олиниб, айбига иқрор бўлган.

Полициянинг маълум қилишича, эркак 2024 йилда Санъат ва технология касб-ҳунар институтида ўқишни тамомлаган. У якуний имтиҳонларда муваффақиятсизликка учрагани учун битирув аттестатини ололмаганини айтилган.

Аввалроқ Хитойда автомобиль оломонни босиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳодиса Гуандун провинциясининг Чжухай шаҳрида содир бўлган ва унинг оқибатида 35 киши ҳалок бўлгани, 43 киши эса жароҳатлангани маълум бўлган.

Автомобилни 62 ёшли эркак бошқарган. У воқеа жойидан қочишга уринган, бироқ қўлга олинган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *