• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Келгуси ҳафтада Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади? — Дарё Янгиликлари


“Ўзгидромет” келгуси ҳафта учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, 18 ноябрь куни республикамизда ҳаво бир оз булутли бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. Республиканинг қолган ҳудуларида ёғингарчилик кузатилмайди. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундуз куни 17 даражагача исиши мумкин. 

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари бўлган Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳарорат кечаси 4-9 илиқ, кундузи 17-22 иссиқ бўлади.

Фото: «Дарё»

 Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 18 ноябрь куни ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

19-20 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кузатилмайди. Аксинча, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳам 19-20 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида эса шу кунлари баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида келаси ҳафта ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *