• Пн. Дек 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026га чиқиш имконияти сал пасайди — We Global Football


We Global Football портали Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи саралаш ўйинларининг 5-туридан сўнг миллий жамоаларнинг мундиалга бориш имкониятлари кўрсаткичларини янгилади. Портал Ўзбекистоннинг ЖЧда қатнашиш имкониятини сал пасайтирди.

Терма жамоамиз 4-турда БААни енгганидан сўнг (1:0) А гуруҳидан ЖЧ-2026 финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олиш имконияти 10 фоизга ошиб 93,1 фоизга етган эди.

5-турда Қатардан учралган аламли мағлубиятдан кейин эса жамоамизнинг имконияти 93,1 фоиздан 84,8 фоизга пасайди.

Ҳозирча Ўзбекистон мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун Япония, Эрон ва Жанубий Кореядан кейин имконияти энг яхши баҳоланаётган 4-жамоа бўлиб турибди.

Эътиборли факт: Ўзбекистонни ютганидан сўнг Қатарнинг мундиалга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти 8,9 фоизга етди (4-турдан сўнг 4,6 фоиз эди).



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *