Тошкент шаҳрида Malibu-2 қарама-қарши йўналишлар ўртасидаги темир устунга урилди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар қилди.

2024 йилнинг 16 ноябрь куни соат 00:10 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси 50-уй қаршисида, ҳайдовчи 2004 йилда туғилган Ш. М. Malibu-2 автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устунга тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида автомашина ҳайдовчиси ва 2004 йилда туғилган йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, 15 ноябрь куни соат 22:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Улуғ Ғуломов кўчаси 8/1-уй қаршисида ҳайдовчи 1988 йилда туғилган Д.А. Cobalt автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.