• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хатолар ва мағлубиятлар… улар кечириладими?


Муваффақиятсизлик мақсад сари бораётган инсонни йўлдан чалғитиб, амалга ошираётган ишларидан бутунлай чалкаштирса ёки унинг учун шунчаки вайрон этувчи бўлиб кўринса… бу Худонинг марҳамати, деяверинг! Аслида у кўпинча ҳаётни англаш сари имкониятлар эшигини очиб беради. Муваффақиятсизлик инсоннинг камчиликларга қарата кўзларини очади ва ўз-ўзидан кеккайган-гердайган одамларни яхшилаб даволайди.

Лорд Карнуэллис Америкага ён босиб, колонияларга озодлик берганида, Британия бу оғир мағлубиятдан азият чеккан эди. Аммо Америка бундай озодликсиз биринчи ва иккинчи жаҳон уруши даврида Британияга ёрдам бериш учун етарли кучга эга бўла олмасди.

Штатлар ўртасидаги уруш жанубий штатларни ўн йиллар давомида қашшоқликка тушириб қўйди. Аммо мувозанатга оид бутун жаҳон қонунига кўра, ҳозир Шимолий штатлар саноати жанубий томонга шунчалик шитоб билан кириб борганки, у ерда одамлар уруш даврида чеккан азиятлари ўзларининг мағрурлиги ва бойликларидан маҳрум бўлганлари учун ҳаммадан кўпроқ фоиз оладилар.

Ажр фариштасининг хотираси жуда кучли: унинг қўли роса узун ва ҳисоб-китоб тизими жойида. Эртами-кечми, барча ҳисоб-китоблар тўланиши керак, хатолар тузатилади ва бу қонун бутун жамиятга ҳам, шу билан бирга ҳар бир одамга ҳам тарқалади.

Менинг бой-бадавлат бобом барча мулкини яқин қариндошларига қолдирган. Аммо васиятномада исмим йўқлигини билганимда қанчалик азият чекканим эсимда. Аслида бу омадсизлик камина учун буюк Худованди Каримнинг марҳамати бўлди. Чунки бу ҳол мени бой бўлиш учун шуғулланишга мажбур этди. Шу йўлда кўпгина кишиларнинг бутун дунё бўйлаб йўлини очиш бахтига мушарраф бўлдим.

Хасталик баъзида инсоннинг диққатини танадан мияга кўчиришга мажбур этади ва у тананинг ҳақиқий хўжайини ақли эканини англайди. Бунинг ортидан инсон ўзи учун кенг имкониятлар уфқини очади. Ваҳоланки, бошқа вазиятларда бу маълум бўлмай қолар эди.

Муваффақиятсизлик одамларга икки хил таъсир кўрсатади: улар учун хатти-ҳаракатларнинг кўпайишига баҳона бўлади ёки шу қадар тушкунликка туширадики, улар бошқа ишга уринмай қўя қоладилар.

Кўпгина кишилар муваффақиятсизликнинг дастлабки аломатлари рўй бериб, намоён бўлгани заҳоти умидсизликка тушадилар, қўлни ювиб қўлтиққа урадилар. Аксарият одамларда бу биринчи бор рўй бериб, арзимас даражада бўлса ҳам дарҳол ортга чекинадилар. Имконияти кенг пешқадам инсон ҳеч қачон муваффиятсизлик қаршисида чекинмайди, аксинча, бу уни кейинги саъй-ҳаракатларга ундаб руҳлантиради.

Сиз ўзингизни яхшилаб кузатинг: муваффақиятсизликка муносабатингиз қай даражада? Шу аснода лидерликка қобилиятингиз бор-йўқлигини ҳам билиб оласиз. Сиз учта муваффақиятсизликдан сўнг бирорта корхонада уриниб кўрсангиз, ўзингизни атрофингиздаги кишилар орасида пешқадамликка номзод деб ҳисобласангиз бўлади. Агар бир неча дюжина муваффақиятсизликдан сўнг уринишда давом этсангиз, даҳолик аломатларингиз бор экан. Уларни умид ва ишонч қуёши билан ёритинг ва йирик шахсий бойликлар даражасида ўсиб кетишига имкон беринг.

Шубҳасиз, табиатнинг ўзи одамларнинг оёғидан махсус чалиб йиқитади. Уларга муваффақиятсизликлар ёғдиради: бу кишиларнинг қайси бири туради ва курашни давом эттиради, шуни билмоқчи бўлади, шекилли.

Эслаб қолинг, дунё бизнинг хатоларимиз ва доимий мағлубиятларимизни бағрикенглик билан битта шартга кўра кечиради, токи биз уларни саъй-ҳаракатларимиз учун чақириқ сифатида қабул қилайлик, аммо…

Муваффақиятсизликка учрагач, чекиниш асло кечириб бўлмас гуноҳдир.

(Наполоен Хилл китобидан)

 

 

 

 

 

 

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *